Давай, пул қиламиз!..

Давай, пул қиламиз!..

Ёмон осон. Бир пастда бир дунё пулни шақиллатиб ташлайсан. Кейин кайф қилиб ресторанма ресторан юрасан. У ёғи чет эл саёҳатлари, хулласи ҳаммаси бўлади, “окей”. Бунақаси илгари бўлмаган. Ишоновринг… Яқинда-чи, яқинда. Ишлайдиган биттаям одам қолмайди. Ҳамма ҳамма ёқда, мана шунақанги йўл билан “соққа” қилишга ўтиб кетади. Далалар шундай ётади, ўт босиб. Сигир, хўкизлар озодлик тегиб қолганидан хурсанд, билган жойларига бориб билган нарсаларини еб юришади. Автобус ҳайдовчилари автобуснинг ичида пул қилиш билан оввора, дўкончилар, дўконларида соққага берилишган… Чапга қарасанг ҳам телефонда пул ишлашаяпди, ўнга қарасанг ҳам. Қорин роса очқаган, устингда биттаям кийиминг йўқ. Лекин сени пулинг даҳшат кўп!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: