“Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман!”

“Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман!”

Тўғри, биз мусулмонлар барча майдонларда қолоқмиз.
Аммо қолоқликни кетказиш учун ғайридинлар йўлини тутишимиз нотўғри!
Бизнинг йўлимиз тавҳиддан бошланади. Тавҳид – ҳар бир нарсанинг эгаси Аллоҳ, ҳар бир ишни тасарруф этувчи Аллоҳ, Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Аллоҳ эътиқодидан иборатдир. Бу эътиқодни ақлимиз ва қалбимизга сингдирамиз ҳамда амалларимизда татбиқ этамиз. Шундан сўнггина илмий-технологик тараққиёт воситаларини қўлга киритишга уннаймиз. Уларни ҳам “Ла илаҳа иллаллоҳ” шартларига бўйсундирамиз.
Шундай қилгач, аввало ер юзида эркин инсонларга айланамиз. Бу эркинликни биз якка Аллоҳга бандалик қилишдан қозонамиз. Мана шундан сўнг бошқаларнинг орқасидан эргашиб эмас, олдиларига ўтиб ҳидоятга ундаймиз. Тавҳид соҳиблари ўлароқ холис Аллоҳ учун яшаймиз, фикрлаймиз ва амал қиламиз.
“Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва (бунга) ёлғиз Аллоҳнинг ёрдами билангина муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо қилурман” (“Ҳуд” сураси, 88-оят).
Мубашшир Аҳмад
Дўстларингизга ҳам юборинг: