Трамп АҚШда ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди

Трамп АҚШда ўлим жазосини жорий этишни таклиф қилди

Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар учун ўлим жазосининг жорий этилишигина АҚШдаги гиёҳванд моддалар муаммосини ҳал қилиши мумкин.

 

“Фентанил бизнинг халқимизни ўлдирмоқда. Наркотрафикчилар учун ўлим жазосини жорий қилмагунингизча, сиз ҳеч қачон гиёҳвандлик муаммосини чинакамига ҳал қила олмайсиз”, деди у Фох Неwс телеканалига берган интервюсида.

 

2023 йилда Федерал Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CДC) мамлакатда Мекцикадан олиб келинган синтетик опиоид фентанилдан ҳаддан ташқари дозадан ўлим даражаси 2016-йилдан 2021-йилгача деярли тўрт бараварга ошгани ҳақида хабар берди.

 

CДC таъкидлаганидек, Қўшма Штатлар ҳар йили 100 мингга яқин америкаликларнинг ҳаётига зомин бўладиган кенг кўламли опиоид эпидемиясига дуч келмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: