Тожикистонда сел келиши хавфи кутилмоқда
13 ва 14 июнь кунлари Тожикистоннинг республикага қарашли айрим тоғли ҳудудлари ва Сўғд вилоятида маҳаллий сел оқими хавфи давом этади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар бермоқда
Шу муносабат билан мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси шу кунларда аҳоли ва сайёҳларга сув омборлари ва тоғларга чиқишдан тийилишларини қатъий тавсия қилади.
Довонлар ва тоғли йўллар бўйлаб саёҳат қилишда хавфсизликка алоҳида эътибор берилиши керак. Шунингдек, қўмита қўзиқорин, доривор гиёҳлар, ўтин териб олиш, балиқ овлаш ва ов қилишдан вақтинча воз кечиш, тоғ олди ва тоғ яйловларида чорва молларини боқишдан воз кечишни тавсия қилади.
Шунингдек, аҳолига сув тошқини ва мулкка зарар етказиш хавфини минималлаштириш учун уйлари яқинида жойлашган сел оқавалари, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларини тозалаш тавсия этилади.
Шунингдек, КEС аввалроқ сув тошқинидан жабр кўрган Варзоб аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилгани ҳақида хабар беради.