АҚШ Россияни яримўтказгичларсиз тарк этмоқчи
Қўшма Штатлар Россия Федерациясига ушбу маҳсулотларни етказиб беришни ташкил қилган хитойлик воситачиларни жазолаш мақсадида яримўтказгичларни Россияга сотишга қарши санкцияларни кенгайтирмоқда, деб хабар бермоқда Reauters ахборот агентлиги.
Бу маълумотларга кўра, санкциялар Гонконгда рўйхатдан ўтган ва Россияга маҳсулот етказиб берувчи бир қатор компанияларга таъсир қилиши аниқ.
Бундай чоралар билан Қўшма Штатлар Ғарбнинг икки мақсадли товарларни етказиб бериш бўйича санкцияларини четлаб ўтиш учун Россия схемаларига қарши курашмоқда.
Россия билан у ёки бу тарзда ҳамкорлик қилаётган ва Россиянинг Украинага қарши агрессиясига кўмаклашувчи компанияларга нисбатан санкцияларни кенгайтириш «Катта еттилик» бўлажак саммитининг асосий мавзуси бўлади.