Арманистон КХШТдан чиқиши ҳақидаги хабар рад этилди

Арманистон КХШТдан чиқиши ҳақидаги хабар рад этилди

Арманистон ташқи ишлар вазири (ТИВ) Арарат Мирзоян мамлакатнинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан (КХШТ) чиқиши ҳақидаги маълумотни рад этиб, бош вазир Никол Пашинян бу ҳақда гапирмаганини айтди.

«Арманистон бош вазири биз КХШТдан чиқамиз, демади, Арманистон бош вазири қачон чиқишни ҳал қиламиз, лекин ортга қайтмаймиз», деди Мирзоян парламентдаги йиғилишда. Унинг сўзларини ТАСС келтирди.

Аввалроқ, Пашинян Арманистон нега КХШТдан норозилигини билдирадию, лекин ташкилотдан чиқмаяпти, деган саволга жавоб бериб, «Биз чиқамиз, бу билан мени қўрқитяпсизми? Бизда ҳаммаси яхши, қачон чиқишимизни ҳал қиламиз. Сизнингча, кейинги қадам нима, орқага қайтишимиз мумкинми? Хавотир олманг», деган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: