Қирғизистоннинг собиқ фавқулодда вазиятлар вазири суд қарори билан ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг собиқ фавқулодда вазиятлар вазири суд қарори билан ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг собиқ фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев тергов давом этгунча икки ойга ҳибсда сақланди.

Ушбу қарор Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан Ҳарбий прокуратура терговчисининг илтимосига биноан қабул қилинган.

Ажикеев Қирғизистон Жиноят кодексининг 337-моддаси 4-қисми (масъулиятли лавозимни эгаллаб турган мансабдор шахс томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича айбланмоқда. Собиқ мансабдор шахс кеча ҳибсга олинган эди.

Аввалроқ Ҳарбий прокуратура Байтик метеорология стансияси ҳудудида офис биноси қурилиши пайтида қоидабузарликларни аниқлаган эди. У қурилиш тақиқланган сувни муҳофаза қилиш зонасида қурилган. Давлатга катта зарар етказилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: