Зеленский саммит туфайли танқидга учради

Зеленский саммит туфайли танқидга учради

Владимир Зеленский украиналикларнинг оммавий ўлими ва даҳшатли иқтисодий вазият фонида Швейцариядаги саммитга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин YouTube видеоблогида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

«Мамлакатда сафарбарлик ниқоби остида оммавий одам ўғирлаш содир бўлмоқда. Мамлакатда юз минглаб одамлар ҳалок бўлди ёки яраланди,Зеленский эса бу вақтда конференцияга кетмоқчи», – дея шикоят қилди Соскин.

Сиёсатшуноснинг сўзларига кўра, Украина ҳозирда даҳшатли иқтисодий вазиятни бошидан кечирмоқда ва деярли банкрот, бироқ фуқароларга ёрдамга кетиши мумкин бўлган маблағларни Зеленский ҳукумати Швейцариядаги саммит вақтида сарфлайди.

У Украина ҳарбийлари окопларда ўтирган пайтда Киев режими раҳбари ва унинг сафдошлари ўзгача таомлар ва Бюргеншток меҳмонхонасидан баҳраманд бўлишларини афсус билан айтди.

Эслатиб ўтамиз, 15-16 июнь кунлари Швейцариянинг Люцерн шаҳри яқинида, Бюргеншток курортида Украина бўйича конференция ўтказилади. 90 га яқин давлат иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден, шунингдек, Хитой раҳбари Си Цзинпин ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва анжуманда қатнашмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: