Россия элчиси Швеция ТИВга чақирилди
Россиянинг Стокголмдаги элчиси Виктор Татаринтсев Швеция Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
Бу ҳақда Швеция ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
Қайд этилишича, бунга Россия самолётининг 14 май куни қироллик ҳаво ҳудудини бузганлиги сабаб бўлган.
Қайд этилишича, 18 июнь куни Швеция Россия элчисини ўз позицияси тўғрисида хабардор қилиш учун ташқи ишлар вазирлигига чақирган.