Тошкентдан Остонага учган самолёт ортига қайтишга мажбур бўлди

Тошкентдан Остонага учган самолёт ортига қайтишга мажбур бўлди

Тошкентдан Остонага учган самолёт ортига учиб кетди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон ҳаво йўллари матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

HY721 Тошкент – Остона самолёти юк бўлими эшигининг нотўғри сигнализацияси ишга тушганлиги сабабли, экипаж баландликка кўтарилишни тўхтатиб, процедураларга мувофиқ жўнаб кетиш аэропортига қайтишга қарор қилди.

Авиакомпания мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёргарлик кўриш бўйича барча зарур ишларни амалга оширдилар ва ҳаво кемаси яқин фурсатларда ўз йўналиши бўйича парвозни амалга оширади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: