Нетаньяху: “ҲАМАС йўқ қилинмагунча ва гаровга олинганлар қайтарилмагунча, Исроил Ғазодан чиқиб кетмайди”

Нетаньяху: “ҲАМАС йўқ қилинмагунча ва гаровга олинганлар қайтарилмагунча, Исроил Ғазодан чиқиб кетмайди”

Исроил барча гаровга олинганларни қайтармагунча, ҳатто бу босқичма-босқич содир бўлса ҳам ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий ва бошқарув тузилмасини йўқ қилмагунча Ғазо секторини тарк этмайди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди.

“Биз уларнинг ҳаммасини, ўғирлаб кетилган 120 кишини — тирик ва ўликларни қайтаришга қатъий қарор қилдик. Бу босқичма-босқич бўлса ҳам биз ҳеч кимдан воз кечмаймиз”, — деди Нетаньяху.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, анклавда исроиллик ҳарбийлар мавжудлиги ҲАМАСга босим ўтказмоқда, бу эса “ўғирланганларни қайтариш учун имконият яратади”.

“Биз барча гаровга олинганлар қайтарилмагунча Ғазо секторини тарк этмаймиз ва ҲАМАСнинг ҳарбий ва сиёсий салоҳиятини йўқотмагунимизча таслим бўлмаймиз”, — деб таъкидлади у.

Дўстларингизга ҳам юборинг: