Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш билан биргаликда электр энергия ишлаб чиқариш ҳам камаймоқда

Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш билан биргаликда электр энергия ишлаб чиқариш ҳам камаймоқда

Статистика агентлигига таяниб ёзишича, 2022 йилда газ қазиб олиш 53,8 млрддан 51,67 млрд куб метргача ёки 4 фоизга, 2023 йилда эса 51,67 млрддан 46,71 млрд куб метргача ёки 9,6 фоизга қисқарган.

 

2017-2023 йиллар оралиғида табиий газ қазиб олиш ҳажмининг ўзгариши қуйидагича (Статистика агентлиги маълумотлари):

 

2017 йил – 56 млрд 417,6 млн куб метр;

 

 

2018 йил – 60 млрд 396,5 млн куб метр;

 

2019 йил – 60 млрд 537,5 млн куб метр;

 

2020 йил – 49 млрд 736,2 млн куб метр;

 

2021 йил – 53 млрд 802 млн куб метр;

 

2022 йил – 51 млрд 678,4 млн куб метр;

 

2023 йил – 46 млрд 710,3 млн куб метр.

 

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш муттасил равишда қисқариб бормоқда. Хусусан, 2019–2023 йиллар оралиғида бу қисқариш 22,8 фоизни ташкил қилган. Маҳаллий ишлаб чиқаришнинг камайиши Туркманистон ва Россиядан газ импорти ҳисобига қопланяпти.

 

Сўнгги кунларда аҳоли томонидан республиканинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси узилиши кўпайиб қолгани билан боғлиқ эътирозлар ортмоқда.

 

Республикада ҳарорат режими бўйича каналда асосий учта таянч станцияларда ўртача суткалик ҳароратнинг меъёрдан четлашишини кун ора сизларга тақдим этиб боряпмиз.

 

Ўзбекистонда ёзнинг ўтган июнида ўртача суткалик ҳароратнинг меъёрдан 8 даражага ортиб кетиш ҳолатлари кузатилмади. Демоқчиман, республикада ўтган 20 кунлик ёзда бир кунлик бўлса-да иссиқлик аномалияси қайд этилмади.

 

Ўтган 5—6 йилликда ёзда бизнинг энерготизм айнан аномал иссиқ кунларда издан чиқиб, кўплаб муаммоларга учраётган эди. Бу йил эса ҳали пойтахтда кунлик максимум ҳарорат +38 даражага етмасдан туриб, кўплаб подстанцияларимизда муаммолар кўриниб қолаётгани кўпчиликда ҳавотирларни уйғотмоқда

 

Олдинда бизни ёзнинг аномал иссиқлик тўлқинлари кутиб турганда, кунлик максимум хароратлар йирик шаҳарларда +40 даражадан кўтарилиб, аҳоли ва тармоқларнинг ҳаддан ташқари кўп электр энергия истеъмоли ошганда энерготизм кучли зўриқишлар билан тўқнаш келиши тобора ойдинлашмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: