Трамп харитада Исландияни АҚШ байроғи остида тасвирлагани сабабли Қўшма Штатлар элчиси Исландия ТИВга чақиртирилди
Исландия 8 сентябр куни АҚШ элчисини Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирди. Бунга президент Доналд Трампнинг ижтимоий тармоқда эълон қилган сурати сабаб бўлди. Суратда Исландия ва бошқа мамлакатлар АҚШ байроғи рангида тасвирланган.
«Бу расм мутлақо номақбул экани ҳақидаги позициямиз америкалик элчига аниқ тарзда етказилди», дея хабар берди Исландия Ташқи ишлар вазирлиги.
Қўшма Штатлар президенти томонидан Доналд Трамп томонидан Трутҳ Соcиал платформасида изоҳсиз жойлаштирилган харитада АҚШ, Канада, Куба, Гренландия, Исландия, Мексика, Марказий Америка ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатлари Қўшма Штатлар байроғи остида тасвирланган. Бутун ҳудуд “Америка Қўшма Штатлари” деб номланган.
