Трамп хорижлик талабаларга грин-карта беришни таклиф қилди

Трамп хорижлик талабаларга грин-карта беришни таклиф қилди

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўз сайловолди кампанияси доирасида коллеж битирувчиларига грин-карталарни ваьда қилди. Бу ҳақда “Комсомольская правда” хабар берди.

 

“Агар сиз коллежни тамомлаган бўлсангиз, менимча, диплом билан бирга ўз-ўзидан грин-картали ҳам бўлишингиз керак”, — деди Трамп All In подкастига берган интервюсида.

 

Трамп президент сайловида ғалаба қозонса, АҚШ коллежларини тамомлаган барча хорижликларга мамлакатда яшаш ҳуқуқини тақдим этмоқчи. Грин-карта олиш шарти — икки ёки тўрт йиллик олий таълим олганлик тўғрисидаги диплом.

Дўстларингизга ҳам юборинг: