Россияда бир нечта заводда ёнғин чиқди

Россияда бир нечта заводда ёнғин чиқди

Украина тун давомида Россия ҳудудидаги бир нечта объектга зарба берди.

Орёл вилояти губернатори Андрей Кличков ракета ҳужуми оқибатида Совет туманидаги корхоналардан бирининг ишлаб чиқариш бинолари зарарланганини маълум қилди. ASTRA нашрига кўра, зарба оқибатида «Протон» оптоэлектроника заводида катта ёнғин чиққан.

Шунингдек, Саратовдаги нефтни қайта ишлаш заводи ва Ростовдаги «Алмаз» корхонаси яқинида ҳам ёнғинлар содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Саратов вилояти губернатори дрон ҳужуми оқибатида фуқаролик инфратузилмаси зарарлангани ва жабрланганлар борлигини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: