Ахлатхонага айланаётган Европа!.. (видео)

Ахлатхонага айланаётган Европа!.. (видео)

Бир пайтлар ўзининг маданияти, илми билан дунёга донғи кетган Европанинг бугунги аҳволи мана шу. Тўғри, ҳозир Евро 2024 футбол мусобақалари бўлиб ўтаяпди. Аммо бу дегани, ҳамма ёқ ахлатхона бўлади дегани эмасда. Айниқса, Германияда. Ахир Германия Европанинг юраги, локомативи. Шундай жойнинг аҳволи мана шунақа бўлса, бошқа европа давлатларини гапирмаса  ҳам бўлади… Энг ёмон томони бу ерда бундан бу ён ҳамиша шундай бўлиши мумкин. Чунки итоатсизлик кучайиб кетган. Биров бировга бўйсинмайди. Биров бировни айтганини қилмайди. Катталарга бўлган ҳурмат, кичикларга бўлган иззат йўқолиб бўлган. Шундай экан ҳар ким ўзини ҳақ, деб ҳисоблайди. Натижа эса мана бу. Волонтер?.. У нега мен қилишим керак? Нега мен бошқаларни орқаларини тозалаб юришим керак, дейди… Тамом, шу билан бирорта одам кўча тозалагани чиқмайди… Яна битта ёмон томон бор. Бу ҳар бир одамнинг ички ахлати, онг, тафаккур ахлати… Ҳозир буни сиз кўриб турибсиз, кўрмаганингиз эса бунданда даҳшатли ва жирканчли!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: