Тили бошқа, дили бошқалар!..
Ғазода давом этаётган фаластинликларнинг қирғинига қарамай, Мисрнинг Исроилга экспорти ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошган. Бу ҳақда Исроил Марказий статистика бюросининг ҳисоботида маълум қилинди.
Қайд этилишича, май ойида Мисрнинг Исроилга етказиб берган маҳсулотлари қиймати 25 млн долларни ташкил этган.
БАА ва Иорданиядан ҳам Исроилга экспорт ҳажми ошиб, савдо қиймати мос равишда 242 млн доллар (ўтган йили 238.5 млн доллар) ва 35,7 млн доллар (ўтган йили миллион 32,3 млн доллар)га етган.
Октябрь ойидан буён икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб бораётганига қарамай, ўтган йил ичида Исроилнинг Мисрга табиий газ экспорти кескин ошгани сабабли, энергия ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашган.
Маълумот учун, икки давлат 2025 йилга бориб йиллик товар айирбошлаш ҳажмини қарийб 700 млн долларга етказишни келишиб олган эди.
Азон Глобал