Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади

Дида (Жесус Силва) – дарвозабон, Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.

Кристиан Пануччи – Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси, Реал Мадрид ва Милан жамоалари билан икки марта УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.

Кристиан Заккардо – Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ўнг қанот ҳимоячиси, жаҳон ва Бундеслига чемпиони.

Сержиньо (Сержио Клаудио дос Сантос) – Бразилия терма жамоасининг собиқ аъзоси, ярим ҳимоячи, жаҳон чемпиони, икки карра Милан клуби билан УЕФА чемпионлар лигаси ғолиби.

29 июнь куни соат 15:00да Ёшлар ижод саройида бўладиган учрашувда футбол тарихи, бугуни ва келажак истиқболлари, Ўзбекистонда соҳадаги ислоҳотлар ҳамда спортчиларимизнинг муваффақиятлари ҳақида суҳбат бўлади. Учрашувда иштирок этиш бепул. Қуйидаги @yoshlaruchrashuvibot орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

Дўстларингизга ҳам юборинг: