Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи Германияда автоҳалокатга учради. Бу уюштирилган суиқасдмиди?..

Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи Германияда автоҳалокатга учради. Бу уюштирилган суиқасдмиди?..

Германияга ташрифи чоғида Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг кортежи йўл-транспорт ҳодисасига учради. Оқибатда 61 ёшли германиялик полициячи ҳалок бўлди, деб ёзмоқда “Daryo.uz” “Bild” нашрига таяниб.

Бахтсиз ҳодиса 24 июнь куни соат 11:15 атрофида Штутгарт шаҳрида содир бўлган. 69 ёшли аёл бошқарувидаги BMW шлагбаумдан чиқиб кетиб, Виктор Орбан машинасига ҳамроҳлик қилаётган 61 ёшли полициячининг мототциклига бориб урилган.

Полициячи зарбдан Венгрия бош вазирига ҳамроҳлик қилаётган бошқа, 27 ёшли офицернинг мототцикли учиб тушган. Уларнинг иккаласи ҳам оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган. Штутгарт полицияси комиссари Маркус Эйзенбраун 61 ёшли полициячи шифохонада вафот этганини тасдиқлаган. Воқеани тергов қилишни Людвигсбург полиция бўлими ўз зиммасига олган. Виктор Орбан футбол бўйича Европа чемпионати учун Германияга келган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: