Кеча, Грузия Португалияни бир ёқли қилиб ташлади!.. (видео)
Бундан олдин. Тўғрироғи, Грузиянинг Туркия билан ўйинида, шаҳровчилар Грузияни йигирма тўртинчи жамоа дейишганди. Яъний улар ҳамма ўйинни бой беришиб, уйларига қатнашганларига хурсанд бўлиб қайтишади, дейишганди ва ҳаттоки «ёш болалар» деб аташганди. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Грузия тўрт очко жамғариб кейинги босқичга йўл олди… Энди бунисига нима дейсиз? Яна бир ажабланарли томони, улар сўнги ўйинда Португалияни ютишди. Роналдуси бор Португалияни!.. Шундай экан, олдиндан бировларга паст баҳо бериш, ҳатто камситиб «ёш болалар», дейиш, одил бўлиши талаб этиладиган шарҳловчиларга умуман, тўғри келмайди. Шу ўринда, Алишер Узоқов яхшиси ўзини касбини қилгани маъқул деган гап келади, хаёлга.
Албатта биз ҳам Португалия ютқазади, деб ўйламагандик. Бироқ улар ютқазишди. Сабаби нимада? Уларга очкони умуман керакмаслигидами? Ёки бу ерда бошқа нарса борми? Айтиш мумкинки, «салом-алик»… Агар шундай бўлса, футбол кўришни ҳам йиғиштирганимиз, маъқул…