Maariv: Озарбайжонга келган исроилликлар сони икки баравар ошди

Maariv: Озарбайжонга келган исроилликлар сони икки баравар ошди

Айнан Ғазо секторидаги мусулмонлар геноциди пайтида Озарбайжонга исроиллик сайёҳлар ташрифи кўпайди, деб ёзади Maariv.

Қайд этилишича, 2,5 ой ичида (март ойи ўрталарида икки давлат ўртасида ҳаво қатнови тикланганидан бери) 8 мингдан ортиқ исроиллик Озарбайжонга ташриф буюрган, бу 2023-йилнинг январ-май ойларидагига нисбатан 50 фоизга кўпдир.

Эслатиб ўтамиз ҳозирда Озарбайжон Исроилга нефт етказиб бериш борасида етакчилик қилмоқда. Шу орқали Озарбайжон ўзи англаган ҳолда Ғазодаги мусулмонларга қарши Исроилнинг геноцид босқинига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: