Арманистон ва Озарбайжон НАТО саммитига таклиф қилинди

Арманистон ва Озарбайжон НАТО саммитига таклиф қилинди

АҚШ Вашингтондаги НАТО саммити доирасида Озарбайжон ва Арманистонни ташқи ишлар вазирлари учрашувига таклиф қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс ЎБраен Бокудаги брифингда маълум қилди.

«[АҚШ Давлат котиби Энтони] Блинкен НАТОнинг барча ҳамкорлари, жумладан, Арманистон ва Озарбайжон учун тадбир ўтказмоқда. Шунинг учун мен ҳар икки давлат ҳам иштирок этишини кутаман. Бу ташқи ишлар вазирлари даражасида ўтказилади. Жами 30 та ҳамкор давлат иштирок этади», – деди Давлат департаменти вакили.

НАТО юбилей саммити 2024 йилнинг 9-11 июль кунлари Вашингтонда 1949 йилда Шимолий Атлантика шартномаси имзоланганининг 75 йиллиги шарафига ўтказилади. Саммитда Германиянинг Висбаден шаҳрида Киевга ёрдам бериш учун янги тузилма яратиш ва Украина учун сиёсий ирода мавжуд бўлганда альянсга аъзо бўлиш имконини берадиган «НАТОга кўприк» қуриш масалалари муҳокама қилинади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: