Ўзингизга тегишли бўлмаган ишларга бурун тиқманг!
15-си бўлиб қолманг!
Бир киши ҳикоя қилади: «Ақли заифлар шифохонаси олдидан ўтиб кетаётган эдим. Барча беморлар «13, 13, 13!» деб бақиришар эди. Девор жуда баланд бўлгани учун у ерда нима бўлаётганини билолмадим. Кейин деворда бир тешикчани кўриб қолдим. Мен у ерда нима бўлаётганини кўриш учун тешикдан қараганимда пойлаб турган жиннилардан бири кўзимга чўп тиқиб олди ва «14, 14, 14!» деб бақира бошлади…»
Тавсия: ўзингизга тегишли бўлмаган ишларга бурун тиқманг!
Жаноб Камина