Россиялик мактаб ўқувчилари Шимолий Кореяга юборилади

Россиялик мактаб ўқувчилари Шимолий Кореяга юборилади

Россиялик мактаб ўқувчиларининг биринчи гуруҳи июль ойи охирида Шимолий Кореядаги (КХДР) болалар лагерига дам олишга боради. Бу ҳақда Россия ОАВларига «Движения первых» бошқаруви раиси Григорий Гуров маълум қилди.

Ҳозирда делегация шакллантирилмоқда, аммо саналар аллақачон маълум: 24 июлдан 2 августгача.

Болалар ёши катта ҳамроҳлари билан биргаликда КХДРдаги лагерга боради.

«Бу Артекнинг мутлақ ўхшаши, у ерда яхши шароитлар мавжуд», деб ишонтирди Гуров.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: