Toyota АҚШда 145 мингдан ортиқ автомобилини қайтариб олади
Toyota АҚШда ён хавфсизлик ёстиқчалари нотўғри очилгани учун 145 254та автомобилни чақириб олади.
Тўқнашув содир бўлганда, ён ҳаво ёстиғи йўловчини автомобилдан чиқариб юборишнинг олдини олишга ёрдам берадиган тўсиқ ҳосил қилади.
Бироқ, АҚШ Миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг таъкидлашича, баъзи “Toyota” автомобилларида ҳайдовчининг хавфсизлик ёстиғи мўлжалланган тарзда очилмаслиги ва қисман очиқ ойнадан ташқарида очилиши мумкин.
Қайтариб олиш “Toyota Grand Highlander”, “Grand Highlander Hybrid”, “Lexus TX350”, “TX500 Hybrid” ва “TX550 Hybrid+” каби 2024-йилда ишлаб чиқарилган баъзи йўлтанламас ва гибрид моделларни ўз ичига олади.
Апрел ойида “Toyota” Япониянинг “Тсутсуми” заводида ишлаб чиқарилган 135 305 дона “Приус” автомобилини қайтариб олиш тартибини жорий қилганди.
Қайд этилишича, автомобилларнинг қайтариб олинишига орқа эшик тутқичларидаги нуқсон сабаб бўлган.