Россияда YouTube нинг янги аналоги тақдим этилди

Россияда YouTube нинг янги аналоги тақдим этилди

Россиянинг “Ртеам” ИТ-компанияси “Платформа” деб номланган “YouTube»нинг янги маҳаллий аналоги тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда “ТАCC” нашри хабар берди.

Тақдимотда тақдим этилган слайдларга кўра, “Платформа” интерфейси “YouTube” интерфейсини тўлиқ такрорлайди.

Асосий саҳифада тавсиялар тасмаси бўлади, шунингдек, видеоларни қидириш, вертикал видеолар тасмаси (Шортсга ўхшаш) ва сақланган ҳамда ёқтирган видеолар бўлими бўлади.

Таъкидланишича, ўлчамлари 4К гача бўлган видеоларни “Платформа»га юклаш мумкин бўлиб, рус ва инглиз тиллари учун автоматик субтитрлар қўллаб-қувватланади.

“Платформа»нинг алгоритмлари Россияга тегишли видеоларни таклиф қилади ва албатта зарарли контентни блокировка қилиш учун ўз тизими бўлади.

“Ртеам” бош директори Андрей Талйзиннинг таъкидлашича, “Платформа” секундига 240 мингта сўровга дош бера олади.

Бундан ташқари, барча контентни бошқа сайтлардан, масалан, “YouTube”, “РуТубе” ёки “ВК Видео»дан ўтказиш учун ёрдамчи дастур мавжуд.

Дўстларингизга ҳам юборинг: