Америкада Россия билан уруш ҳақида “аянчли” баёнот берилди
АҚШ ва Россия урушга бир қадам нарида турибди, дея АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон фикр билдирди.
Россияга чақириб олиши мумкинлиги ҳақида аллақачон миш-мишлар мавжуд. АҚШ Россиянинг мамлакатдаги элчихонасига қарши жазо чораларини аллақачон қўллаган, — дейди у.
Таҳлилчи Америка расмийлари Нью-Йорк ва Вашингтондаги Россия виза марказларини ёпганини эсга олган. Унинг фикрича, бу америкаликларнинг Россияга боришини имкон қадар қийинлаштириш мақсадида қилинган.
Жонсонга кўра, Қўшма Штатлар инқирозни тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмаяпти.
Охир-оқибатда икки ядровий давлат бир-бирининг бўғзидан олиши биз учун муҳимдир, — дея пичингли хулоса қилган эксперт.
Аввалроқ Москва Шимолий Атлантика иттифоқининг ҳеч бир давлатига таҳдид солмаслигини, бироқ унинг манфаатларига потенциал хавфли бўлган ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у мулоқот учун очиқлигини эслатиб, Ғарб Европани ҳарбийлаштириш йўлидан воз кечиши кераклигини айтган.