Ҳусийлар билан тўқнашувларда 13 ҳарбий ҳалок бўлди — Яман армияси
Яман армияси сўнгги икки кун давомида мамлакат жануби-ғарбидаги Таиз ва Лаҳиж вилоятларида ҳусийлар билан тўқнашувларда 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.
Армия таркибидаги «Тур ал-Баха Меҳварий» бўлинмаси ижтимоий тармоқларда тарқатган баёнотда қурбонлар ҳақида маълумот берди. Бўлинма белгиланган мақсадларга эришгунча жангларни давом эттиришини билдирди.
Яманда ҳукумат кучлари ва ҳусийлар ўртасидаги тўқнашувлар 2026 йил июл ойи бошидан яна кучайди. Жанглар Мариб, Жавф, Таиз, Лаҳиж ва Байда вилоятларидаги бир қатор фронтларда давом этмоқда.
Мамлакатдаги уруш 2014 йил сентябрида ҳусийлар пойтахт Сано ва бир қатор вилоятлар устидан назоратни ўрнатганидан сўнг бошланган. 2015 йил март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси халқаро тан олинган Яман ҳукуматига ёрдам бериш мақсадида можарога аралашган.
