«Ливерпул» Салоҳнинг Олимпиадада иштирок этишига рухсат бермади

«Ливерпул» Салоҳнинг Олимпиадада иштирок этишига рухсат бермади

Миср футбол ассоциацияси ҳар қанча истамасин Муҳаммад Салоҳ Париж Олимпиадасида иштирок этмайдиган бўлди.

The Athletic нашри хабарига кўра, Салоҳ Миср олимпия жамоасидан таклиф олган, аммо «Ливерпул» ўз етакчисининг Олимпиадага боришига рухсат бермаган. Инглиз клуби янги бош мураббийи Арне Слот Ватару Эндони ҳам Япония сафида Парижга йўл олишига тўсқинлик қилган. Мураббий ҳар икки футболчининг АПЛ янги мавсуми олдидан «Ливерпул» сафида йиғинларда иштирок этишини истаган. «Ливерпул» клуби бу борада Миср ва Япония футбол федерацияларига рад жавобини берган.

Эслатиб ўтамиз, Миср Ўзбекистон, Испания ва Доминикан Республикаси билан бир гуруҳдан ўрин олган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: