Хитой Қозоғистоннинг БРИКСга киришини қўллаб-қувватлади
Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан учрашуви якунида айтиб ўтди.
«Хитой Қозоғистоннинг БРИКСга киришини қўллаб-қувватлайди, у дунёнинг ўрта кучларидан бири сифатида ўсиб бораётган роль ўйнаши ва жаҳон ишларига ва глобал бошқарувга муносиб ҳисса қўшишини қўллаб-қувватлайди», – деди Си Цзинпин.
Шунингдек, у БМТ, ШҲТ каби халқаро ташкилотлар ва Хитой-Марказий Осиё форматида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
Хитой раҳбари Қозоғистон раислигининг ШҲТ ривожига қўшган ҳиссаси катта эканини таъкидлади ва ишонч билдирди.
3-4 июль кунлари Остонадаги саммит ташкилот фаолиятини янги чўққиларга кўтаради.