2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан

2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга чиққан

2024 йилнинг январь-май ойларида қарийб 2,2 млн нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда чет элга борган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 % га ошган.

Жорий йилнинг 5 ойида туристик мақсадларда чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони:

Қирғиз Республикаси – 995,3 минг нафар;

Тожикистон – 449,8 минг нафар;

Қозоғистон – 322,5 минг нафар;

Саудия Арабистони – 100,2 минг нафар;

Россия – 86,5 минг нафар;

Туркия – 63,9 минг нафар;

БАА – 55,7 минг нафар;

Қувайт – 16,5 минг нафар;

Миср – 13,5 минг нафар;

Жанубий Корея – 8,3 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 59,5 минг нафар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: