Парижга борадиган футболчилар номи эълон қилинди
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париж Олимпиадасига борадиган 22 нафар футболчи номини эълон қилди.
Ушбу рўйхатдан бир футболчи – Алибек Давронов тушиб қолди. У жароҳат сабаб Парижга йўл оладиган таркибдан ўрин олмади.
Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар мусобақада иштирок этиши мумкин. Бош мураббий бундан имкониятни Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқуловга беришга қарор қилган.
Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистон U23 жамоаси Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради. Испания билан ўйин 24 июль куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, турнир давомида 18 нафар футболчи якуний рўйхатдан жой олади. Темур Кападзе жамоаси 11 июль куни Парижга учади. Олимпиада олдидан 15 июлда Гвинея, 18 июлда Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.