Эрдўған келишмовчиликларга қарамай, Путин билан гаплашиш истагини тан олди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мавжуд барча келишмовчиликларга қарамай, россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан мулоқот ўтказиш истаги борлигини маълум қилди. Бу ҳақда Туркия раҳбари Американинг Неwсwэек журналига берган интервьюсида айтиб ўтди .
«Табиийки, биз жаноб Путин билан ҳамма нарсада ҳамфикр эмасмиз. Бироқ, биз ўзаро муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни ҳал қилишнинг аниқ йўлларини ўрганишга қодирмиз», — деди у.