Янгиҳаёт туманида қуруқ ўт майдони ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида қуруқ ўт майдони ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот

Бугун, 11 июль куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, «Олчазор» МФЙ 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: