Исроил Туркиядан товарлар импортини тақиқламоқчи

Исроил Туркиядан товарлар импортини тақиқламоқчи

Исроил бош вазирлиги идораси турк маҳсулотлари импортига тақиқ жорий этиш масаласини кўриб чиқмоқда ва ҳукуматнинг бошқа идоралари билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Times of Israel.

Низом лойиҳасида бу чора Туркия ҳукумати томонидан эълон қилинган Исроил билан савдо-сотиқни тақиқлашга жавоб сифатида киритилиши айтилади. Тақиқ кучга кирганидан бери Исроил турк товарларини учинчи давлатлар орқали олиб киришга мажбур бўлди.

Аммо Туркия Фаластин маъмуриятига етказиб беришни тўхтатмади ва бу, Исроил ҳукумати фикрича, божхона келишувларини бузишдир.

Тақиқ фақат Туркиядан тўғридан-тўғри импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўлланилади. Турк маҳсулотларини бошқа давлатлардан етказиб бериш давом этади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: