Қозоғистонлик олигархнинг рафиқаси Россия фуқаролигидан воз кечди

Қозоғистонлик олигархнинг рафиқаси Россия фуқаролигидан воз кечди

11 июль куни Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан Қозоғистондаги энг бой ижарачи аёл, олигарх Данияр Абулгазиннинг рафиқаси Айдан Сулейменова Россия фуқаролигидан воз кечди, деб ёзади «Orda».

Россия фуқаролигидан воз кечиш сабаблари ҳақида хабар берилмаган.

Мустақил Қозоғистоннинг биринчи ташқи ишлар вазири Тулеутай Сулейменовнинг қизи Айдан Сулейменова Остонада бир нечта савдо марказларига эгалик қилади.

Унинг турмуш ўртоғи Дониёр Абулгазин яқинда Греция прокурорлари томонидан Гидра оролида содир бўлган ёнғин юзасидан айбланганлар орасида эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: