Туркиянинг Муғла вилоятида сайёҳларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Туркиянинг Муғла вилоятида сайёҳларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради

Туркиянинг Муғла вилоятида сайёҳларни олиб кетаётган автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда IHA агентлиги ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 28 киши ҳам тан жароҳати олган, улардан тўрт нафарининг аҳволи оғир.

Аниқлик киритилишича, Акяка шаҳрида бир кунлик саёҳатга чиққан маҳаллий аҳолини олиб кетаётган автобус тормоз ишламай қолгани сабабли тўхтаб турган учта машинага бориб урилган. Автомобиль уй деворига урилгандан кейингина тўхтаб қола олди. Баъзи йўловчилар автобусдан дераза орқали учиб кетишди, бошқалари эса ичида қолиб кетишди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: