Хитой ва Россия НАТО саммитига ҳарбий маневрлар билан жавоб беришди
Хитой жума куни Россия билан жанубий қирғоқларида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказаётганини маълум қилди. Бу НАТОнинг Вашингтондаги саммити ва Япониянинг Пекин ва Москва ўртасидаги яқин алоқалар туфайли кучайиб бораётган таҳдид ҳақидаги огоҳлантиришидан сўнг маълум бўлди, деб ёзади «Америка Овози».
Хитой Мудофаа вазирлиги денгизда ўзаро ҳамкорлик 2024 машғулотлари июль ойи бошида бошланган ва ой ўрталаригача давом этишини айтди. Машқлар Хитой жанубидаги Гуандун провинциясидаги Чжантсзян шаҳри атрофидаги сув ва ҳаво ҳудудида ўтказилмоқда.
Департаментнинг таъкидлашича, машғулотлар «янги даврда Россия ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштиради» ва Пекин ва Москва қуролли кучлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг йиллик режасига мувофиқ ўтказилади.