БМТ Бош котиби Ғазонинг Ал-Меваси ҳудудига ҳужумни қоралади

БМТ Бош котиби Ғазонинг Ал-Меваси ҳудудига ҳужумни қоралади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Ғазо сектори Хон Юнус шаҳридаги Ал-Меваси ҳудудига уюштирилган ҳужумни қоралади.

Тузилма раҳбари Исроил армияси аввалроқ “хавфсиз ҳудуд” деб эълон қилган Ал-Мевасидаги кўчирилган одамларга нисбатан қилинган ҳарбий ҳаракатдан “даҳшатга тушгани ва афсусда экани”ни таъкидлади.

Гутерриш идораси эслатишича, аҳоли зич жойлашган мазкур ҳудудга ҳужум оқибатида 90 киши ҳалок бўлган, 300 киши яраланган.

– Бу ҳодиса Ғазо секторида хавфсиз жой йўқлигини яна бир бор кўрсатди, – дейилган хабарда. – БМТ тинч аҳоли, айниқса болалар ва аёллар ўлдирилишини кескин қоралайди. Халқаро гуманитар ҳуқуқ, жумладан ҳурмат, мутаносиблик ва эҳтиёт чораси тамойили ҳурмат қилиниши шарт.

Бош котиб урушга чек қўйиш зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва сектордаги маҳбусларни озод қилишга чақирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: