Ўш шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Ўш шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғизистонда табиий офат туфайли Ўш вилоятида сув тошқини туфайли 500 киши эвакуация қилинди.

Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, Толоикон қишлоғида бедарак йўқолган бир оиланинг тўрт нафар аъзосини қидириш давом этмоқда.

Ўш шаҳар ҳокимияти маълумотларига кўра, табиий офат еттита автомобилни олиб кетган ва 134 та уйни сув босган, шундан 17 таси жиддий зарар кўрган. Ўзғур қишлоғида эвакуация вақтида «КамАЗ» юк машинаси ҳаракатлана бошлаган ва аҳолидан бирини босиб кетган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: