Норвегия 418 та кит ўлдирилгани ҳақида ҳисобот берди

Норвегия 418 та кит ўлдирилгани ҳақида ҳисобот берди

Норвегия 418 та кит ўлдирилгани ҳақида ҳисобот берди. Германиялик ҳайвонларни ҳимоя қилувчилар Осло ҳукуматини «жавобгарликка тортиш»ни талаб қилди.
Якунланган кит овлаш мавсуми натижаларини Норвегиянинг Балиқчилик бошқармаси эълон қилди, деб хабар бермоқда Германиянинг dpa ахборот агентлиги. Ўтган йилларда бўлгани каби, кит овловчилар ҳам ҳукумат томонидан белгиланган 1641 та кит квотасини бажара олмаган.

Норвегия сувларида шимолий кичик полосатик кит ёки ўткирбурунли кит овланади (суратда). Унинг узунлиги 10 метргача етиши мумкин.

Германиянинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Pro Wildlife нодавлат ташкилоти Осло ҳукуматини танқид қилиб, кит овлашни тўхтатишни талаб қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, Норвегия ҳанузгача «дунёдаги биринчи китобой давлати» бўлиб қолмоқда ва сўнгги 40 йилда Исландия ҳамда Япония биргаликда ўлдирган китлардан деярли икки баравар кўп китни ўлдирган.

«Ҳеч бир давлат Норвегиячалик кўп кит ўлдирмайди ва бошқа бировга бу иш шу қадар осон кечиши қийин, — дея маълум қилди Pro Wildlife dpa агентлигига. — Норвегияни китобойчилик фаолияти учун жавобгарликка тортиш вақти келди».

Норвегия 1982 йилдан буён кит овлашга қўйилган халқаро мораторийга бўйсунмайди. Мамлакатда кит овлаш расман оқилона квоталар белгиланиши, иқтисодий аҳамияти ва маданий анъаналар билан изоҳланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: