Турк актрисаси Ҳанде Эрчел 2024 йилнинг энг чиройли мусулмон аёли деб топилди (фото)
“FillGap International” сайти жорий йилнинг энг гўзал мусулмон аёллар рўйхатини эълон қилди, деб ёзмоқда “Thegirl.ru”. 2024 йилда биринчи ўрин туркиялик мафтункор актриса Ҳанде Эрчелга насиб этди.
Кумуш медални кувайтлик гўзал Раван ибн Ҳусайн олди, учинчи ўрин соҳиби эса Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси Фаҳрие Эвжен бўлди.
Мазкур рейтингдан турк кино юлдузларидан кўплаб актрисалар ўрин олди, жумладан, “Муҳташам юз йил” фильмида Хуррам образи билан танилган Мерьем Узерли тўртинчи ўринни эгаллади.
Қайд этиш лозимки, опа-сингил Жижи ва Белла Ҳадидлар ушбу гўзаллик рейтингида доим етакчиликни эгаллаб келган. Эндиликда машҳур моделлар Султон Сулаймоннинг собиқ рафиқасига ўрин бериб, бешинчи ва олтинчи поғонани эгаллашди.
Эронлик актриса Баҳареҳ Kиaн Афшар еттинчи, Болливуд юлдузи Зарина Хон саккизинчи ўринни эгаллади.
Тўққизинчи ўрин Шайх Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг гўзал қизи — Шайха Марага насиб этди.
Кучли ўнталикнинг сўнгги поғонаси Бангладешлик актриса Меҳжабин Чоудхурига насиб этди.
Аммо шарқ маданияти мухлислари томонидан бундай рейтинг кескин танқид қилинди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрича, Ҳанде Эрчел, Фаҳрие Эвжен ва Мерьем Узерли каби турк актрисалари ушбу рўйхатдан ўрин олишга лойиқ эмас. Чунки учала актриса пластик жарроҳлик хизматидан фойдаланиб, юз кўринишига бир қанча ўзгартиришлар киритган, гарчи улар буни доимо инкор этиб келган бўлса ҳам.