“Навбаҳор” футболчиси жамоа билан хайрлашди

“Навбаҳор” футболчиси жамоа билан хайрлашди

Наманганнинг “Навбахор” клуби вингери Асадбек Собиржонов ижтимоий тармоқлар орқали жамоа билан хайрлашганини эълон қилди.

Футболчи инстаграм сахифаси орқали клуб билан хайрлашганини маълум қилди. “Барчаси учун рахмат”- деб ёзади Асадбек.

Эслатиб ўтамиз, футболчи бу мавсум биринчи давра бахсларида наманганликлар сафида барча 13 та ўйинда иштирок этди.

Маълумотларга қараганда, Собиржонов фаолиятини Суперлиганинг бошқа бир жамоасида давом эттиради. Унинг кейинги клуби “Металлург” бўлиши айтилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: