Пойтахтда ҳиндистонлик эркакнинг жасади топилди

Пойтахтда ҳиндистонлик эркакнинг жасади топилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган хусусий фирмада ишлаб келган 1963 йилда туғилган Ҳиндистон фуқароси Ш.Самар ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

Билдирилишича, марҳум Тошкентда вақтинча рўйхат асосида яшаб келган. У вафотидан олдин инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Унда асосан моддий қийинчиликка тушиб қолгани, ўз жонига ўзи қасд қилгани, ушбу ҳолат бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ёзилган.

Шунингдек, марҳум тилхатда танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилган.
Маълум бўлишича, Ш.Самар 12 июль куни тахминан соат 12:00-13:00 оралиғида фирма биноси ичидаги ҳаммомхонада ўзининг чап билак соҳаси томирларига ва бўйин соҳасига устара ёрдамида жароҳат етказиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.