Турк актрисаси Ҳанде Ерчел 2024-йилнинг енг чиройли мусулмон аёли деб топилди
ФиллГап Интернатионал сайти жорий йилнинг енг гўзал мусулмон аёллар рўйхатини еълон қилди. 2024-йилда биринчи ўрин туркиялик мафтункор актриса Ҳанде Ерчелга насиб етди.
Кумуш медални кувайтлик гўзал Раван ибн Ҳусайн олди, учинчи ўрин соҳиби еса Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси Фаҳрийе Евжен бўлди.
Aммо шарқ маданияти мухлислари томонидан бундай рейтинг кескин танқид қилинди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фикрича, Ҳанде Ерчел, Фаҳрийе Евжен ва Мерйем Узерли каби турк актрисалари ушбу рўйхатдан ўрин олишга лойиқ емас. Чунки учала актриса пластик жарроҳлик хизматидан фойдаланиб, юз кўринишига бир қанча ўзгартиришлар киритган, гарчи улар буни доимо инкор етиб келган бўлса ҳам.