“Uztelecom” ва “Apifonica” Ўзбекистонда овозли сунъий интеллект марказини ташкил этади
Apifonica’нинг сунъий интеллект агентлари платформаси Uztelecom инфратузилмасида жорий этилади, унинг асосидаги овозли хизматлар эса кейинчалик бутун бозор учун тақдим этилади. Лойиҳа ҳақида 23 сентябрь куни ICT Week Uzbekistan 2026 доирасида операторнинг «Сунъий интеллект — келажак бизнеси учун инфратузилма» форумида эълон қилинди.
Сунъий интеллект энди тажрибалар мавзуси бўлмай қолди: McKinsey маълумотларига кўра, дунёдаги компанияларнинг 88 фоизи ундан аллақачон фойдаланмоқда, булутли технологиялар бозори эса 2026 йилнинг биринчи чорагида 143 миллиард долларга етди. Бу бутун 2020 йилга нисбатан кўпроқдир. Uztelecom’да бунинг учун асос бор: ICT Week’да компания иккита маълумотлар марказини ишга туширди, йил охиригача уларнинг сони бештага етади, барчаси Tier III даражасига эга бўлади, корпоратив мижозларнинг маълумотлари мамлакатда қолади. Айнан шу асосда янги лойиҳа шаклланади.
Apifonica билан ҳамкорликда нималар яратилади?
Марказ Uztelecom рақамли трансформациясинингбир қисмига айланади. Сунъий интеллект технологияларини қўллаш компанияга мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини энг яхши жаҳон тажрибалари даражасига кўтаришга ёрдам беради. Абонентларга хизмат кўрсатишда сунъий интеллектдан фойдаланилади: SI мамлакатдаги энг йирик алоқа марказида қўллаб-қувватлашнин гбиринчи босқичини ўз зиммасига олади. Синовдан ўтган ечим кейинчалик бизнесга таклиф этилади, улар овозли ёрдамчиларни хизмат сифатида харид қилишлари мумкин.
Меморандумни имзолаш маросимида Apifonica томонидан Тошкентга компаниянинг бош директори ва асосчиси Денис Широкий ҳамда форумда «Сунъий интеллект алоқа марказида мижозлар тажрибасини қандай ўзгартирмоқда» мавзусида маъруза қилган сунъий интеллект йўналиши раҳбари Кристапс Нелсонс иштирок этди.
«Мижоз билан ҳар иккинчи суҳбатни аллақачон сунъий интеллект олиб бормоқда. Қўллаб-қувватлаш бўйича барча кирувчи мурожаатларнинг 65 фоизигача бўлган қисми SI-агент томонидан ёпилади. У шунчаки жавоб бермайди, балки мурожаатни тўлиқ ҳал қилади: мижознинг карточкасини очади, балансни кўради ва ўзгартиришлар киритади. Масала дарҳол, бир неча дақиқада ҳал бўлади», — деди Нелсонс.
Apifonica платформаси 150 дан ортиқ тилни қўллаб-қувватлайди, улар бевосита суҳбат давомида автоматик тарзда аниқланади, корпоратив лойиҳаларда одатда ўнга яқин тил жорий қилинади. Бунда гап операторларни алмаштириш ҳақида кетмаяпти: McKinsey маълумотларига кўра, SI ёрдамчисига эга бўлган камроқ тажрибали ходимларнинг иш унумдорлиги 34 фоизга ошади, масалалар эса икки-уч баробар тез ҳал қилинади. Машина кундалик ишларни ўз зиммасига олади, мураккаб мурожаатлар эса инсонга қолади.
Форумда яна нималар ҳақида сўз юритилди?
Дастур иккита ялпи мунозара ва иккита тезкор маърузалар блокидан иборат бўлди, унда Ўзбекистон, Латвия, Россия, Озарбайжон ва Хитойдан жами 19 нафар маърузачи сўзга чиқди. Муҳокамаларга «Код ИБ» бош директори Ольга Поздняк ва «Ўзбектелеком» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Евгений Брянцев модераторлик қилди.
Инфратузилма ҳақида UzCloud сессиясида сўз юритилди. Компания бош директори Фарҳод Рўзиев ҳисоблаш қувватини янги асосий ресурс деб атади: глобал провайдерлар уларга йилига 720 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритади, 2030 йилга бориб эса маълумотлар марказларининг электр энергияси истеъмоли икки баробар ошади. Wink видео хизмати директори ўринбосари Сергей Изовский оммавий ахборот воситалари соҳасидан мисол келтирди: нейрон тармоқлар тасвир сифатини оширади, томошабинга мос контентни танлайди ва таҳририятда қўл меҳнатига эҳтиёжни камайтиради.
Одамларга алоҳида эътибор қаратилди. «Хакадемия» бош директори Александр Федяков киберхавфсизликдаги асосий заиф нуқта инсон бўлиб қолаётганини эслатди. SKOLKOVO Москва бошқарув мактабининг бизнес амалиёти бўйича таклиф этилган ўқитувчиси Михаил Степнов ҳамшу ҳақда бошқа томондан гапирди: BCG маълумотларига кўра, ходимларнинг атиги 36 фоизи ўзларини сунъий интеллект билан ишлашга етарлича ўргатилган деб ҳисоблайди, шу билан бирга 47 фоизи аллақачон қўлда бажариладиган ишдан кўра SIni бошқаришга кўпроқ вақт сарфламоқда. Технологиялар одамларни уларга мос равишда ўқитишга қараганда тезроқ жорий этилмоқда.
Uztelecom нафақат технологиялар, балки ходимларни ўқитиш билан ҳам шуғулланади. Бу йил компания ўзбек тилида гапирадиган Ollie SI-мураббийи иштирокидаги Uztelecom Ta’lim платформасини ишга туширди, унда 500 га яқинкиши таълим олди. «Компетенциялар ҳам худди стойкалар ва оптика каби инфратузилманинг бир қисмидир», — деди «Ўзбектелеком» АЖ TMS Hub директори ўринбосари Наргиза Абдураҳмонова.
Тошкентда ICT Week Uzbekistan 2026 кўргазмаси 25 сентябргача давом этади.
