“Бу ҳеч қандай асосга эга эмас”
Италия мудофаа вазири Россия кемалари дрон ҳужуми уюштириши мумкинлиги ҳақидаги хабарини рад этди.
«Бу ҳеч кимга ёрдам бермайди ва аслида ҳеч қандай асосга эга эмас… Биз шундоқ ҳам қийин ва кескин даврда яшаяпмиз ва ҳеч ким оловга ёғ қуйиши шарт эмас», – деб изоҳ берди Гвидо Кросетто.
Бироз олдин, Испаниянинг Эл Мундо газетаси АҚШ разведка агентликларига таяниб Россиянинг Ўрта Ер денгизидаги кемалари Испания, Франция ва Италияга дрон ҳужуми билан таҳдид қилаётгани ҳақида ёзган эди.
