«Мен шунчаки шундай рақамга эга бўлишни хоҳлаган эдим»
Тошкентда сохта UZB давлат рақами билан шаҳар айланиб юрган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Renessans TV» телеканалидаги «Ovoza» кўрсатувида маълум қилинди.
Аниқланишича, «Gentra» ҳайдовчиси Россиядан қалбаки давлат рақамини буюртма қилган. Шу билан бирга фуқаро йўл ҳаракати полицияси инспекторларига давлат рақамидан фойдаланишга рухсат берувчи сохта ҳужжатларни тақдим этган.
Мен шунчаки шундай рақамга эга бўлишни хоҳлаган эдим, қилган ишимдан пушаймонман», деди судланувчи
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди фуқарони Жиноят кодексининг 228-моддаси 1 ва 3-қисмлари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, уларни сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан айбдор деб топди. Натижада, айбланувчи икки йилга озодликдан маҳрум этилди.