Дўкондан кийим-кечак ўғирлаган аёл сотувчилар томонидан самосуд қилинди
Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги дўкондан кийим-кечак ўғирлаган аёл сотувчилар томонидан самосуд қилинаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа 14 июль куни Мингбулоқ тумани Жомашўй шаҳарчасида содир бўлган. Аёл тахминан 1 млн 190 минг сўмлик кийимларни устма-уст кийиб, дўкондан чиқиб кетаётган пайтда ушланган.
Ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноий иш қўзғатилган.