Аргентина спорт вазири ўринбосари Месси сабаб ишдан бўшатилди

Аргентина спорт вазири ўринбосари Месси сабаб ишдан бўшатилди

Аргентина президенти Хавьер Милей мамлакат спорт вазири ўринбосари Хулио Гаррони ишдан бўшатди.

Америка Кубогидаги ғалаба байрами чоғида аргентиналик футболчилар Франция футболчилари ҳақида ҳақоратомуз ашула айтишганди.

Шундан сўнг Хулио Гарро терма жамоа сардори Лионель Мессини воқеа учун узр сўрашга чақирди.

“Ҳеч бир ҳукумат аъзоси жаҳон чемпиони ва икки карра Америка кубоги соҳибига ёки бошқа ҳар қандай фуқарога нима дейиш, нимани ўйлаш ва нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб олиши керак.

Шу сабабли, Хулио Гарро энди Аргентина спорт вазири ўринбосари эмас”, — дейилади Аргентина президенти идораси баёнотида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: